3 Июн 2024 йил 504

КЎЛАМИ КЕНГ ТАДБИР

Қашқадарё вилояти ИИБда бошқарма раҳбарияти, таркибий бўлимлар, фахрийлар, коррупция жиноятини фош этган бир гуруҳ ходимлар, уларнинг ота-оналари  ҳамда “Истиқболли авлод” ижтимоий ахборот маркази вилоят бўлими ходимлари иштирокида тадбир бўлиб ўтди.  

Тадбирни бошқарма бошлиғи ўринбосари, подполковник З.Хўжанов очди. 

Тадбирда коррупция ҳолатларига муросасиз руҳда бўлган ва пора бериш жиноятини фош этгани учун бир гуруҳ ички ишлар органлари ходимлари рағбатлантирилиб, уларнинг ота-оналарига “Ташаккурнома”лар берилди.  

“Истиқболли авлод” ижтимоий ахборот маркази вилоят бўлими раиси Шахноза Раупова тадбирда сўзга чиқиб, бола ҳуқуқлари деганда ирқи, жинси, тили, дини, туғилган жойи, миллий ёки ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқейидан қатъи назар, ҳар бир бола эга бўлиши керак бўлган ҳуқуқ ва эркинликлар тушунилади. Халқаро ҳуқуқ нормаларида 18 ёшга тўлмаганларнинг барчаси бола деб тан олинганини билдирди.

Мамлакатимизда болаларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш 40 дан ортиқ қонун ва қонуности ҳужжатлари қабул қилинган. Хусусан, бола ҳуқуқлари ва унинг кафолатларининг ҳуқуқий асослари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Оила кодекси, «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги, «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги қонунлар ҳамда бошқа бир қатор қонун ҳужжатларида ўз аксини топганлигини таъкидлади. Энг муҳими, Конституцияга «Оила, болалар, ёшлар» деб номланган янги боб киритилиб, унда болаларнинг мақоми янада кучайтирилди.

Бундан ташқари, 2024-йил 29-февралда «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) тўғрисида»ги қонун қабул қилинди. Қонунга кўра, Бола ҳуқуқлари бўйича вакил мансабдор шахс бўлиб, у давлат органлари, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар, шунингдек, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ҳамда мансабдор шахслар томонидан бола ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан парламент назоратини амалга оширади.

  Якунда ички ишлар органларида узоқ йиллар сабот билан самарали хизмат қилган бир гуруҳ ходимлар нафақага кузатилди.

Text to speech