28 Август 2024 йил 409

КЎКДАЛАЛИКЛАРНИНГ МУАММОЛАРИ ҲАЛ ЭТИЛДИ

Воҳанинг янги – Кўкдала туманида Қашқадарё вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари оммавий сайёр қабул ўтказди. 

Педагогика коллежида бўлиб ўтган тадбирда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, 3-сектор раҳбари полковник Абдувоҳид Исмоилов 12 нафар фуқароларнинг турли масалаларга оид мурожаатларини қабул қилди.  

Ички ишлар органлари ходимлари олиб бораётган суриштирув ва тергов ҳаракатлари ҳамда соҳага ишга тиклаш ҳамда фуқароларни ўзини ўзи банд қилиш билан боғлиқ масалалар атрофлича ўрганилди.  

Оммавий қабулда тушган мурожаатларнинг 6 таси жойида ҳал этилди. Айрим фуқароларга ҳуқуқий тушунтириш берилди. Маблағ ва вақт талаб этадиган 6 та мурожаатлар масъулларга ижро учун берилиб, ҳал этиш вазифаси юклатилди

Туманнинг “Қумдарё” маҳалласида яшовчи хотин-қизлар Дурдона Ибрагимова ва Азиза Жумабоевага ўзини ўзи банд қилиши учун тикув машинкалари берилди. 

Жумладан, 3 нафар фуқаролик ИД-карталари тантанали равишда топширилди.  

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech