25 Декабр 2024 йил 1337

Кўкдала туманида Қашқадарё вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари раҳбарларининг фуқаролар билан сайёр қабули бўлиб ўтди.

Унда фуқаролар билан юзма-юз мулоқот орқали уларнинг муаммоларини ўрганилиб, ҳал этиш чоралари кўрилди. Бўлиб ўтган сайёр қабулда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Авдувохид Исмоилов тўққиз нафар фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилди. 

Мурожаатлар асосан, ички ишлар органларининг профилактика ва жиноят қидирув хизмати томонидан олиб борилаётган суриштирув ҳаракатларининг олиб борилиши, ишга кириш, ИД-карталари олишга оид масалалардан иборат бўлди. 

Қабул қилинган мурожаатларнинг тўрттаси ижобий ҳал қилинди. Ўрганиш учун вақт талаб этадиган бешта мурожаатлар масъулларга бириктирилиб, қонуний ҳал этиш топшириғи берилди. 

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech