15 Апрел 2024 йил 195

Кўкдала тумани ички ишлар бўлимида фаолият олиб бораётган ходимларнинг оила аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда Қашқадарё вилояти ИИБ ММИ ва КБТХ бошлиғининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари, подполковник Зарина Кенжаева, бош психолог, катта лейтенант Хамидулла Худойқулов ҳамда туман ички ишлар бўлими раҳбарияти, шахсий таркиби, ходимларнинг оила аъзолари иштирок этишди. 

Кўлами кенг йиғилишда сўз олганлар ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, улар томонидан салбий ҳолатлар содир этилишини олдини олиш борасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилаётганини таъкидлашди. 

        Бундан ташқари, давлатимиз томонидан ички ишлар органлари ходимлари учун яратилган шарт-шароитлар, қулай имкониятлар, ижтимоий ва тиббий ёрдамлар ҳақида маълумот бериб ўтилди. 

Бундай имкониятларга жавобан шахсий таркиб хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиши, фаолиятда ва хизматдан ташқари вақтларда ички ишлар органи ходими шаънига путур етказувчи ҳолатларига йўл қўймасликлари шарт ва лозим. 

Ўз навбатида ходимларнинг оила аъзолари, хусусан уларнинг турмуш ўртоқлари билан раҳбарият ўртасида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш лозимлиги иштирокчиларга уқтирилди. 

Бу борадаги ишлар вилоятнинг шаҳар-туман ички ишлар бўлимларида давом эттирилмоқда.

Text to speech