Кўкдала туман ИИБ ходимлари янги бинода иш бошлади
Қашқадарё вилоятининг янги
тумани Кўкдалада ички ишлар бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди.
Тадбирда
ИИВ ўринбосари генерал- майор Баходир Мирзарахимов, вилоят ҳокими Муротжон
Азимов, ИИБ бошлиғи полковник Абдувоҳид Исмоилов бошқа ҳуқуқни муҳофаза билувчи
органлар, фахрийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда оммавий ахборот
воситалари вакиллари иштирок этишди.
Тантанали
тадбирни вилоят ҳокими Муротжон Азимов очди.
Тадбирда
сўзга чиққанлар мамлакатимизда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев
рахнамолигида ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш
ва аҳоли билан ҳамкорлигини мустаҳкамлаш йўлида амалга оширилган ишлар
натижасида тизим фуқароларнинг ишончли ҳимоячиси сифатида шаклланди. Натижада
мамлакатимизда тинчлик ва хавфсизликни
таъминлаш ҳамда жиноятчиликка қарши курашишнинг мутлақо янги жаҳон андозаларига
мос ва хос тизими амалиётга жорий этилди.
Мамлакатимизда
шарафли ва айни пайтда масъулиятли касбнинг нуфузини ошириш мақсадида
Президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан бир қатор қарорлар қабул қилинди.
Муҳтарам
Президентимизнинг 2022 йил 19 апрель
кунидаги тегишли қарори билан Қашқадарё вилояти таркибида Кўкдала тумани ташкил
этилганди. Мазкур кундан бошлаб туман ҳудудида кўплаб бунёдкорлик ишлари амалга
оширилди.
Жумладан,
Ички ишлар вазирлиги томонидан
ажратилган 16 миллиард 200 миллоин сўм маблағ эвазига туманда УЧ қаватли
муҳташам туман ИИБ биноси " EMRALD Project " МЧЖ қурувчилари
томонидан бунёд этилди.
Янги бинода ҳар бир сохавий хизмат
ходимлари учун барча қулайликларга эга шинам хоналар, навбатчи лик қисми,
ошхона, кутубхона, Ватанпарварлик
бурчаги, ҳар бир қаватда ювиниш хоналари мавжуд.
Бундан
ташқари, туман ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш, Пробация ҳамда бошқа
бўлимлари ходимлар тўсиқсиз кириб чиқишга мўлжалланган барча қулайликларга эга
хоналарда фаолияти кўрсатишни бошлашди.
Ушбу
яратилган шарт-шароитларнинг барчаси жамоатчилик тузилмалари билан ҳамкорликни
янада мустаҳкамлаб, туманда жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этилишининг барвақт
олдини олиш, уларни тез фурсатларда фош этишга, хизмат қилади. Шунингдек,
ходимларнинг сиёсий, маърифий ва жанговар тайёргарлигини ҳамда уларнинг иш
самарадорлигини ошириш мақсадида га хизмат қилади.
Бугунги
кун ходими яратилган шарт-шароитлардан унумли фойдаланган ҳолда касбий ва жанговар маҳоратларини мунтазам
равишда ошириб бориши учун замонавий воркаут ва мини футбол майдончаси ҳам
ходимлар ихтиёрига топширилди.
Энди
қарийб бир юзи тўқсон минг фуқаронинг осойишталигига масъул ходимлар хизматни
янги бинода фаолият олиб боришади.