17 Октябр 2024 йил 744

Яккабоғ туманида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, турли қонунбузарликларни олдини олиш мақсадида ички ишлар органлари ходимлари ва ҳамкор ташкилотлар билан тунги рейд тадбирлари ўтказилди

     Фуқаролар тинчлиги ва осойишталиги, мол-мулк дахлсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш учун Яккабоғ туманида тунги хизматга жалб этилди.

Йўриқномада тунги хизматга жалб қилинган ходимларга  барча турдаги қонунбузарликларни барвақт аниқлаб олдини олиш, хизмат самарадорлигини ошириш лозимлигини таъкидлади.

Хизмат давомида фуқароларнинг жамоат жойи ҳамда турли кўнгилочар масканларда мақсадсиз юришларини бартараф этишга оид топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкор хизматлар билан қонунбузарликларни олдини олиш, жиноятларини фош этиш мақсадида Яккабоғ тумани марказида жойлашган бир қатор компьютер

ўйинхоналарида тунги рейдлар ўтказди.


Рейд тадбири давомида ота-она ёки уларни ўрнини босувчи шахсларсиз вояга етмаганлар компьютер ўйинхоналарига қўймаслик бўйича масъуллар билан профилактик суҳбатлар олиб борилди.


Шунингдек, тадбир давомида пробация назортида жазо муддатини ўтаётган шахслар турмуш тарзи ўрганилиб, белгиланган тартиб-қоидаларга риоя этиш борасида профилактик суҳбатлар ўтказилди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда. 

 

Text to speech