28 Март 2025 йил
636
Яккабоғ тумани ИИБда бўлим Пробация гуруҳи ҳисобида турувчи шахслар билан туман прокурори ҳамда ИИБ бошлиғи иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда назорат остидаги шасларга Ўзбекистон
Республикасининг “Пробация тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳияти ва ПҚ-1-сонли
қарорида белгиланган имтиёзлар ҳақида тушунчалар берилди.
Шунингдек назорат остидаги шахсларга қайта жиноят содир этмаслик, суд томонидан
белгиланган чекловларга амал қилиш тушунтирилди.
Сўнгра, назорат остидаги шахсларнинг муаммолари ва
мурожаатлари тингланиб, ҳал этиш чоралари кўрилди.
Якунда туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка
кўмаклашиш бўлими билан ИИБ Пробация гуруҳи ҳамкорликда бўш иш ўринлари
ярмаркаси ташкил этилди.
Ярмаркада тўрт нафар шахсларга ишга жойлашишлари учун
йўлланмалар берилди.