10 Июл 2024 йил 408

Яккабоғ туман ҳокимлиги мажлислар залида “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” доирасида комплекс тарғибот-ташвиқот тадбири бўлиб ўтди.

Яккабоғ туман ҳокимлиги мажлислар залида “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” доирасида комплекс тарғибот-ташвиқот тадбири бўлиб ўтди. Унда Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази, вилоят Марказий банки, тумандаги маҳаллалар еттилиги, корхона ташкилотлар ва кенг жамоатчилик вакиллари ва масъул ходимлари иштирок этишди. 

Тадбирда сўзга чиққанлар ҳозирги ривожланиб бораётган ахборот асрида, ҳаётимизнинг барча жабҳаларида компьютер ва рақамлаштирилган технологиялар муҳим аҳамият касб этишини билдиришди. 

Ахборот технологиялари имкониятлари ортиши билан бирга бугунги кунда барча ҳудудларда содир этилаётган жиноятлар орасида интернет ва компьютер технологиялари билан боғлиқ салбий ҳолатлар ҳам юз бераётгани иштирокчиларга видеослайдлар орқали тушунтирилди. . 

Қашқадарё вилояти ва Яккабоғ туманида кибержиноятларни олдини олиш ҳамда аҳолини кибер оламдаги таҳдидлар, жиноятлардан ҳимоялаш ва имунитетини ошириш мақсадида 2024 йилнинг 1-31июль кунига қадар Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти Киберхавфсизлик маркази вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамда манфаатдор идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда фуқароларда Кибермаданият ва кибергигиенани юксалтириш мақсадида тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказаётгани таъкидланди.  

Тадбирлари давомида инновацион тарғибот усулларидан фойдаланган ҳолда туман Деҳқон бозорида сотувчи ва харидорлар ҳамда фуқаролар кибержиноятлар сирларидан огоҳ этилди. Сўнгра туман Давлат хизматларида бўлган тарғибот гуруҳи  барча ишчи-хизматчилар, фуқаролар ҳамда ёшларга киберхавфсизлик бўйича тушунчалар берилиб, буклетлар тарқатилди. 

Text to speech