27 Январ 2025 йил
487
Яккабоғ туман ИИБда ЖИБ туман судининг сайёр суд мажлиси ва “Бўш иш ўринлари” ярмаркаси бўлиб ўтди.
Унда дастлаб, белгиланган тартиб-қоидалар, қонунларга риоя этган, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган 18 нафар маҳкумлар туман ИИБнинг тақдимномасига асосан, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод этилди. Шундан сўнг туман ИИБ Пробация гуруҳи ҳисобида турган шахслар ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими билан ҳамкорликда "Ишга марҳамат!" бўш иш ўринлари ярмакаси ташкил этилди. Унда тумандаги корхона ва ташкилотларнинг мутасадди вакиллари ўзларидаги бўш иш ўринлари билан иштирок этишди.
Тадбирда пробация
назоратидаги шахслардан 7 нафари ишга
жойлашишлари учун йўлланмалар берилди.