3 Феврал 2023 йил
518
Кийим дўконидаги ўғрилик
Китоб туманида яшовчи Ў.М. 2023 йил 25 январ куни вилоят ИИБ 102 хизматига мурожаат қилиб, Китоб тумани “Тошкент” МФЙда жойлашган савдо мажмуасида кийим алмаштириш хонасида қолган шимининг чўнтагидан 700.000 сўм пулларини номаълум шахс ўғирлаб олганлигини билдирган.
Ҳолат юзасидан Китоб туман ИИБ ходимлари томнидан олиб борилган тезкор суриштирувлар натижасида мазкур жиноятни туманнинг “Сариосиё” маҳалласида яшовчи Ж.Б. содир этганлиги аниқланган.
Айни кезларда Китоб тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаркатлари олиб борилмоқда.