2 Октябр 2024 йил
675
Китобда сайёр қабул
Китоб тумани Халқ қабулхонасида сектор раҳбарларининг
фуқаролар учун қабули бўлиб ўтди. Унда 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи,
подполковник Икром Тоғаев ҳам аҳоли мурожаатларини тинглади.
Очиқ мулоқот руҳида ўтган қабулда фуқароларнинг 30 дан ортиқ
турли мавзудаги мурожаат ва таклифлар қабул қилинди. Уларнинг айримлари ҳал
этилган бўлса, қолганлари маблағ ва вақт талаб этгани боис тегишли соҳа
вакилларига бириктирилиб, ижрога қаратилди.
Ўз мухбиримиз.
Қашқадарё вилояти.