Китоб туманида жиноятларни жиловлаш
Бугунги кунда жиноятларни эрта аниқлаб олдини олиш, рўй берганларини фош этиш борасида вилоятда “маҳаллабай” ва “фуқаробай” режаси асосида амалга оширилаётган ишлар ўз натижасини бермоқда. Натижада вилоятнинг криминоген вазияти оғир шаҳар-туманларида жиноятчиликни “маҳаллабай” жиловлаш ишлари анча яхшиланмоқда. Бу борадаги фаолиятни янада жадаллаштириш ҳамда ички ишлар органларининг қуйи тизимларига амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шуҳратжон Сатволдиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Китоб тумани ички ишлар бўлими ходимларига амалий ёрдам кўрсатишди.
Икки кун давомида бошқарма бошлиғи Китоб туманида бўлиб, қизил ҳудудга киритилган “Али қушчи” ва сариқ тоифадаги “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғинига хизмат профилактика инспекторлари фаолияти, ҳудиддан қуриб берилган хизмат уй-жойларининг аҳволи ва таянч пунктлари хизмат хоналаридаги шарт-шароитларни кўздан кечирди. Профилактика инспекторларининг хизмат интизомига риоя қилиши, ҳудудни тўлақонли назоратга олиш юзасидан бўлим раҳбарлари ва ходимлари олдига аниқ вазифалар қўйилиб, туманда ҳуқуқбузарликлар, жиноятларни эрта аниқлаб олдини олиш ва қарши курашишда “хонадонбай” ҳамда “фуқаробай” усулида ишлар ташкил этилди.
Китоб тумани ички ишлар бўлими ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси қизил ва сариқ тоифадаги маҳаллаларга хизмат кўрсатувчи 56/7-сонли ва 56/6-сонли таянч пункти профилактика инспекторларининг хизмат уйларида бўлган вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ходимларнинг оила аъзолари билан яшаётганлиги, хизмат уйларининг ободонлаштирилганлиги, маҳалла ҳудудида ташкил этилаётган ишларнинг аҳволи, профилактика инспекторларининг маҳалла аҳолиси билан муносабатлари ва уларнинг мурожаатларини қонун доирасида қай даражада ҳал этилаётганлиги ҳар бир оила ва ҳар бир фуқаронинг муаммоларини ўрганиб, маҳалланинг крименоген вазияти таҳлилари хусусида суҳбатлар ўтказди.
Тадбир якунида туман ички ишлар бўлими шахсий таркиби билан кенгайтирилган йиғилиш ўтказилиб, маҳалларда жиноятчиликни келтириб чиқарувчи ҳолатларни ижобий томонга ўзгартириш борасида тегишли тавсия ва таклифларбериб, раҳбарлар олдига аниқ вазифалар қўйилди.