Китоб туманидаги профилактика инспекторларига компьютер жамланмалари тақдим этилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 12 февраль куни Ички вазирлиги ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилганди ва унда соҳа ходимлари фаолиятини тубдан такомиллаштиришга доир бир қатор режалар белгиланган эди. Улар орасида профилактика инспекторларининг ойлик маошини 60 фоизгача кўтариш ҳамда қисқа муддатда моддий техник база билан таъминлаш каби масалаларда ҳам фикр юритилганди.
Давлат раҳбарининг ушбу топшириқлари ижросини юзасидан Китоб туманида ҳам амалий ишлар бажариб келинмоқда. Ҳозирги кунда тумандаги мавжуд 59 та профилактика инспекторларидан 19 тасида компьютер жиҳозларига эҳтиёжи борлиги сабабли бугун Алишер Закиров бошчилигидаги барча сектор раҳбарлари иштирокида ана шундай инспекторлардан 5 нафарига сўнгги русумдаги компьютер жамланмалари тақдим этилди. Қолган маҳаллаларга эса зарурий маблағлар ажратилиб, тез кунларда уларга ҳам шу каби техника ускуналари топширилади.