Китоб туманидаги Али Қушчи маҳалласида вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари полковник Фаррух Таиров криминоген вазиятни танқидий –таҳлил этди.
Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи,
полковник Фаррух Таиров Китоб туманининг “қизил” тоифадаги Али Қушчи
маҳалласида криминоген вазиятни жиловлаш, жиноятларни олдини олиш, содир
этилганларни фош этиш, фуқароларнинг кундалик ва маиший муаммоларига ечим топиш
мақсадида ўрганишлар олиб борди.
Дастлаб, маҳалла фуқаролар
йиғинида ҳудудда криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш, жиноятчиликни эрта
аниқлаб олдини олиш, содир этилганларини
фош этиш, жиноят юзага келишига сабаб бўлган шарт-шароитлар ва омиллари таҳлилига
бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Кўлами кенг йиғилишда туман ИИБ
бошлиғи подполковник Икром Тоғаев ва маҳалла еттилиги иштирокида маҳаллада
содир этилган қонунбузарликлар очиқ таҳлил этилиб, аҳоли муаммоларини ўрганиш
ва ечим топиш, фуқароларни бандлигини таъминлаш борасидаги ишлар, нотинч
оилалардаги вазиятни ўрганиб, муаммоларини ҳал этиш, муқаддам судланганлар ва ёшларни иш билан
таъминлаш борасида еттилик амалга оширган ишлар танқидий-таҳлил қилинди.
Тадбирда маҳалла еттилигига
“қизил” тоифадан “яшил”га ўтиш учун “фуқаробай”, “маҳаллабай” ишларни
жонлантириш, қонунбузарликларни олдини олиш борасида жамоатчилик кучидан
самарали фойдаланиш, “Ижтимоий профилактика” тизимининг иш самарадорлигини
ошириш, унги вақтларда назоратни кучайтириш, фуқаролар гавжум тўпланадиган
жойларга видеокузатув мосламалари ўрнатиш, хонадонларни пультга улаш тавсияси
берилди.
Фуқаролар, айниқса, ёшлар ва
аёлларнинг муаммоларини аниқлаш ва ҳал қилиш, бандлигини таъминлаш бўйича
маҳаллалар еттилигига йўриқномалар берди.
Шундан сўнг бошқарма бошлиғи
ўринбосари маҳалла ҳудудидаги Китоб туман марказий бозорида бўлиб нарх-наво
билан қизиқди. Бозор маъмурияти ва бошқа мутасаддилар, сотувчилар билан
суҳбатлашиб, нарх-навони сунъий оширмаслик, бозорта тартиб-интизом билан иш юритиш
борасида масъулларга тегишли тавсия ва таклифлар берди.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.