Китоб туманидаги 2-3-4 сектор ҳудудидаги "маҳалла еттилиги" билан Президент Қарорининг мазмун-моҳиятини тушунтириш ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар хақида топшириқлар берилди
Давлатимиз раҳбарининг “2025-йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш боʻйича чора-тадбирлар тоʻгʻрисида”ги Қарорининг ижросини таʼминлаш мақсадида Ички ишлар вазири Поʻлат Бобожонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қашқадарё вилоятида оʻз фаолиятини олиб бормоқда.
Бугун
мазкур ишчи гуруҳ аъзолари Китоб туманида давлат органлари ва ташкилотлар
масʼуллари, “маҳалла еттилиги” вакиллари иштирокида йигʻилиш оʻтказди. Мазкур
қарорнинг мазмун-моҳиятини ижро органларининг барча боʻгʻинларига етказиш,
интерфаол методлардан фойдаланган ҳолда самарадорлигини ошириш масаласига
эʼтибор қаратилди.
Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишнинг самарали тизимини шакллантириш мақсадида “Э-ижтимоий профилактика”, “Э-маʼмурий иш” ахборот тизимларини амалиётга жалб этиш боʻйича топшириқ берилди.