16 Ноябр 2024 йил 1046

Китоб туманида «Хавфсиз ҳудуд - долзарб 50 кунлик» махсус профилактик тадбири доирасида масул ходимларга тегишли йўриқномалар берилди

Хабарингиз бор, Республикамиз бойлаб жиноятчиликни барвақт олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш, амалга оширилаётган ижтимоий профилактика тадбирлари самарадорлигини янада ошириш, маҳаллаларда криминоген вазиятни яхшилаш мақсадида “Долзарб 50 кунлиги” ўтказилмоқда. Шу мақсадда бугун Китоб туманида ички ишлар органлари ва ҳамкор ташкитлотлар вакилларига мазкур профилактик тадбири доирасида йўриқнома берилди. Йўриқномада туман ҳокими Рустам Гафуров бошчилигидаги сектор раҳбарлари Китоб туманини жиноятлардан ҳоли ҳудудга айлантириш, криминоген вазиятни жиловлаш, жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноятларни эрта аниқлаб олдини олиш, содир этилганларини фош этиш, мақсадида тунги хизматга жалб этилган ходимларга эътибор қаратиш лозим бўлган ҳолатлар юзасидан тушунтириш ва тавсиялар беришди.

Text to speech