17 Июл 2021 йил 566

Китоб туманида фуқаролар муаммолари тингланди


Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Х. Атаназаров фуқароларнинг маиший муаммолари ва кундалик турмуш тарзида учраётган муаммоларни ечимини топиш ва ҳал этиш мақсадида Китоб туманида Сайёр қабул ўтказди. Туман Истироҳат боғида ташкил этилган қабулда туман ҳокимлиги, ИИБ ва секторлар ишчи гуруҳи иштирок этишди.

Сайёр қабулда 25 нафар “Темир”, Аёллар” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар иштирок этишди. Очиқ мулоқот руҳида ўтган қабулда иштирок этган 25 нафар фуқаролардан 18 нафарининг коммунал соҳа - маҳалланинг ички йўлларини асфальтлаштириш, газ, электр энергиясидаги узилишлар борасидаги мурожаати тингланди. Қабулда мурожаатларнинг барчаси вақт ва маблағ талаб этиши инобатга олиниб, тегишли мутасадди идоралар вакиллари томонидан назоратга олинди.

Text to speech