18 Май 2024 йил 595

Китоб тумани сектор раҳбарлари аҳоли учун навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди

Хабарингиз бор, ҳафтанинг ҳар пайшанба куни Китоб туманида сектор раҳбарлари ҳамда барча ташкилотлар иштирокида фуқаролар қабули  доимий ўтказилиб келинади.

Анъанага мувофиқ, бугун  ҳам Халқ қабулхонаси биносида туман ҳокимлигида навбатдаги фуқаролар қабули ташкил этилди. Унда туман ҳокими Рустам Гафуров ҳамда қабулхона мудири Абдишукур Омонов бошчилигидаги масъуллар аҳолимиз муаммоларига қулоқ тутишди.

Учрашув давомида тумандошларимиздан 50 дан ортиқ турли мавзудаги мурожаат ва таклифлар келиб тушиб, уларнинг ҳар бири бўйича тегишли соҳа вакилларининг назорати таъминланди. Албатта, жойларда халқ билан ташкил этилаётган бу каби очиқ мулоқотлар мавжуд муаммоларнинг ўз вақтида ҳамда манзилли ҳал этилишига хизмат қилади.

Text to speech