Китоб тумани ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 13 мартда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида”ги янги таҳрирдаги қонуни ижросини таъминлаш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даврида Китоб тумани ИИБ М ва ФРБга фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тан олиниши сўраб мурожаат қилганларидан 6 нафарига фуқаролик паспорти расмийлаштирилиб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан фуқаролик паспорти берилганлардан бири, 1982 йилда таваллуд топган, якка тартибдаги тадбиркор Бахтиёр Суяров шундай дейди:
– Мен бугун жуда бахтиёрман. Кўп йиллардан буён бу кунларни орзиқиб кутиб яшардим. Мана ниятларим амалга ошди. Бунинг учун юртбошимизга ўзимнинг чуқур миннатдорлигимни билдираман.
Фарруҳ БОЙМИРЗАЕВ,
Китоб тумани ИИБ М ва ФРБ бошлиғи, катта лейтенант.