24 Январ 2023 йил 215

Китоб туман Маънавият ва маърифат бўлимида тарғибот тадбири бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори мазмун-моҳияти бўйича Китоб туман Маънавият ва маърифат бўлимида тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Унда туман ИИБ, Маънавият ва маърифат бўлими, Ёшлар иттифоқи ва Ёшлар ишлари агентлиги, диний идора ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда туман ИИБ бошлиғининг ММИ бўйича ўринбосари подполковник Абдиманноб Аллаёров ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш, кадрлар салоҳиятини ошириш ИИВ тузилмасида Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти фаолияти йўлга қўйилганини билдирди. Ички ишлар органларида хизматга қабул қилиш бўйича номзодларни танлашнинг адолатли, холис ва шаффоф тизимини яратилиб, “Э-номзод” электрон ахборот тизимини яратиш бўйича комплекс чора-тадбирлар кўриладиган бўлди.

  Тадбирда мавзу доирасида иштирокчиларнинг саволларига атрофлича тушунтиришлар берилди.

Text to speech