30 Май 2024 йил
719
Китоб туман Ички ишлар бўлими ҳамда Адлия бўлими раҳбарлари томонидан тасдиқланган чора-тадбирлар режасига асосан, тумандаги "қизил" тоифага кирувчи "Али Қушчи" МФЙда ушбу ҳудудда содир этилган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари, бунга имкон берган шарт-шароитларни аниқлаш бўйича ўтказилган таҳлиллар асосида жиноятларни олдини олиш ва ҳуқуқбузарликларнинг оқибатларини тушунтиришга қаратилган ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.
Китоб туман ИИБ ҳамда Адлия бўлими томонидан "қизил" тоифага кирувчи "Али Қушчи" МФЙда содир этилган жиноятларнинг содир этилиш сабаблари, бунга имкон берган шарт-шароитлар таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Тадбирда сўз олганлар таҳлиллар асосида ҳуқуқбузарликлар, жиноятларни олдини олиш ва содир этилганларини ҳуқуқий оқибатларини иштирокчиларга тушунтиришди. Ҳуқуқий тарғибот тадбирлари давом эттирилмоқда.