Китоб - инсоннинг енг яқин дўсти ва маслаҳатчиси, ақл ва билим манбаидир
Китоб фикрлаш қуроли, хазиналар калити, тафаккур манбаи бўлгани учун ҳам халқимиз уни нондай азиз, мўътабар ва муқаддас деб ҳисоблаган. Шунинг учун китобга бўлган муҳаббат, уни қадрлаш, ўқишга иштиёқ халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган. Инсоннинг маданияти унинг китобида акс етади.
Маънавият ва маърифатга китоб мутоласисиз эришиб бўлмаганидек, Ички ишлар органлари тизимида ҳам Президентимизнинг 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5050 қарори ва Ички ишлар вазирлигининг «Ички ишлар органлари ходимлари ўқиши учун тавсия етиладиган адабиётлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисидаги» буйруғини ижросини таъминлаш мақсадида ходимларнинг маънавий-интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда китобларни мутолаа қилишлари ва сотиб олишлари учун Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармасида Китоб ярмаркаси ташкил етилди.
Ярмаркада машҳур адибларимизнинг бадиий, тарихий асарлари, жаҳон адабиёти дурдоналари, бесцеллер китоблар ҳамда барча кодексларнинг янги таҳрирдаги китоблар тақдим етилди.
Ярмаркада китобсевар ички ишлар органлари ходимлари ўзлари ёқтирган севиб мутолаа қиладиган ёзувчи ва адибларнинг асарларини сотиб олдилар.
Китобни мутолаа қилиш, асарларнинг мазмун-моҳияти замирига етиш инсонни комилликка, зукколикка ва теран фикр соҳибига айлантириши шубҳасиздир.