“Китоб – инсон маънавияти пойдевори”
Қашқадарё вилояти ИИБда “Китоб –
инсон маънавияти пойдевори” мавзусида “Маънавият ва маърифат дарси” бўлиб ўтди.
Унда вилоят ИИБ таркибий бўлимлари ва соҳавий хизматлар ходимлари ҳамда Турон
университети Филология факултети, Шарқ тиллари кафедраси ўқитувчиси Сурайё
Шодиева иштирок этишди.
Тадбирда сўз олганлар китоб
замонлар денгизида саёҳат қилаётган ва ўзининг қимматбаҳо юкини
авлодлардан-авлодларга ташиётган ҳикмат кемаси эканлиги, китобни бежиз офтобга
қиёсламанмасслигини таъкидлашди. Негаки, қуёш бутун оламни ўз нурлари билан
ёритганидек, китоб ҳам илм ва маърифат зиёлари билан инсон қалбини мунаввар
этади. Сабаби, жамики яхши фазилатлар инсон онгига китоблар орқали
сингдирилади.
Улуғ аллома аждодимиз Шайх
Нажмиддин Кубро «Китоб — саҳрода дўст, ҳаёт йўлларида таянч, ёлғизлик дамларида
йўлдош, бахтиёр дақиқаларда раҳбар, қайғули дамларда мададкор, одамлар орасида
зеб-у зийнат, душманларга қарши кураш¬да қуролдир» деб бежизга таъкидламаган.
Мамлакатимизда китоб ва
китоб¬хонликни ривожлантириш мақсадида. Президентимизнинг қатор фармон ва
қарорлари қабул қилинган. Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан эса
2020–2025-йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш
миллий дастури тасдиқланган.
Айтиш жоизки, бугунги кунда ички
ишлар органлари ходимлари ўртасида китоб мутолааси ва китобхонликни янада
оммалаштириш мақсадида қатор ибратли ишлар қилинмоқда.
Хусусан, ички ишлар органларининг
26 минг нафардан ортиқ ходимлари шахсий кутубхоналарга эга. Вазирлик ва унинг
ҳудудий бўлинмаларидаги мавжуд кутуб¬хоналарда умумий китоблар фонди 850 мингга
яқин. Уларнинг 550 мингдан зиёди бадиий, 38 мингдан зиёди публицистик, 47
мингдан ошиғи илмий-оммабоп, 133 мингга яқини ўқув, 56 мингга яқини
маънавий-маърифий йўналиш¬даги адабиётлар.
Бир сўз билан айтганда, ички
ишлар органларида китобхонлик маданиятини шакллантириш, ходимларнинг ҳуқуқий ва
маърифий билимларини ошириш давр талаби ҳисобланади. Зеро, китоб – беминнат
устоз, ҳаётни ўргатувчи мураббийдир.
Йиғилишда ИИВ ШХББ Қашқадарё
вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи подполковник Т.Байжанов шахсий таркибга
республика ва вилоят миқёсида ходимлар билан боғлиқ содир бўлган салбий ва
фавқулодда ҳолатлар ҳамда кўнгилсиз ҳолатларни олдини олиш борасида йўриқнома бериб, ходимларни хизмат интизомига
риоя этиши бўйича огоҳлантирди.
Шундан сўнг, бошқарма ТҚХ
Киберхавфсизлик бўлими бошлиғи,
капитан Акром Убайдуллаев
мамлакатимизда ўтказилаётган “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” доирасида
зарарли ҳаволалар ва ёлғон хабарлардан сақланиш бўйича маъруза қилди.
Якунда бошқарма ММИ ва КБТХ бош
инспектори капитан Хамза Ниёзов ИИВнинг 400-сонли буйруғи талаблари доирасида
иштирокчиларга иштирокчиларга маълумот ва тавсиялар берди.