16 Феврал 2024 йил 547

Кибержиноятларга қарши кураш долзарб масала

Кўкдала тумани “Еттитом" шаҳарчасида "Кибержиноятларга қарши курашиш ҳафталиги" доирасида фуқаролар билан туман ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи суриштирувчиси Фазлиддин Бердиев томонидан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.

Аҳолининг виртуал муҳитдаги кибертаҳдидлардан огоҳлигини ошириш ҳамда иммунитетни шакллантириш мақсадида ўтказилган тадбирда пластик карталардан пул ўғирлаш, турли онлайн қиморларга қаратилган таклифлар тушиши, хакерларнинг банк номидан сохта хабарнома жўнатиши каби масалаларда қандай йўл тутиши ҳақида фуқароларга атрофлича тушунчалар берилди.

Бундан ташқари, ҳар бир фуқаро шахсий маълумотларини ҳеч кимга бермаслиги лозимлиги иштирокчиларга тушунтирилди.

Йиғилишда иштирокчиларнинг саволларига атрофлича жавоблар берилди.

Text to speech