17 Май 2024 йил
309
"Кибержиноят қурбони бўлманг" мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди
Бугун Хорижий тиллар, Математика ва компьютер илмлари, Филология факультетларида "Кибержиноят қурбони бўлманг" мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди. Унда талаба-ёшларга бугунги кунда ижтимоий тармоқлар, интернет дўконларидан фойдаланишда белгиланган тартиб-қоидаларга амал қилмаслик оқибатида фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолиш ҳеч гап эмаслиги, пластик карта коди ва паролини, шунингдек, смс хабарлар орқали юбориладиган махфий кодларни бегона шахсларга бермаслик кераклиги уқтирилди. Тадбирда вилоят ИИБ Киберхавфсизлик бўлими ходими Л.Жўраев, университет профилактика инспектори, капитан М.Жаббаров, декан ўринбосарлари, Ёшлар билан ишлаш бўлими тюторлари ва талаба-ёшлар иштирок этди.