Қарши Давлат университети География ва агрономия факультетида “Кибержиноят, интернет ва ундан фойдаланиш маданияти” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Унда университет профлактика инспектори, Хотин-қизлар билан ишлаш ва психологик маслаҳат маркази, Маънавий-марифий ишлар бўйича декан ўринбосари ва Ёшлар билан ишлаш бўлими тюторлари, талаба ёшлар қатнашди.
Давра суҳбатида сўзга чиққан
университет профлактика инспектори, капитан М.Жаббаров томонидан интернетдан
тўғри фойдаланиш маданияти, ёшларнинг медиасаводхонлиги, ахборот хуружларига
тушиб қолмаслик, зарарли ахборотлардан ҳимоя қилиш масалаларига тўхталиб
ўтилди. Шунингдек, ёлғон ахборот тарқатиш,
миллий қадриятларимизга мутлақо ёт бўлган ғояларни тарғиб этишдан
эҳтиёткор бўлишлари лозимлиги борасида керакли тавсиялар берилди.
Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:
Матн хато билан:
Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: