6 Июл 2024 йил 503

"Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” доирасида

Шаҳрисабз шаҳридаги 1-сонли касб ҳунар мактабида "Кибержиноятдан огоҳ бўлинг" мавзуида маҳаллалар ёшлари билан юзма юз мулоқот бўлиб ўтди. Мулоқотда иштирок этган Шаҳрисабз шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғи, полковник, 3-сектор раҳбари Бобораҳим Мирзаев, шаҳар ички ишлар бўлими тергов гуруҳи  раҳбари  Ҳусниддин Валиевлар сўзга чиқиб, кибержиноят қандай содир этилади? Киберфирибгарлик ўзи нима? Кибержиноятга қарши  курашишда асосан нималарга эътибор қаратиш лозимлиги хусусида атрофлича таҳлиллар асосида маълумот бериб, огоҳ бўлишга,ойликни муваффақиятли якунлашга даъват этишди.

Юртимизда бошланган ойликда фаол иштирок этиш, ҳар бир оила, ҳар бир хонадонда, таълим масканларида, жамоат жойларида ушбу мавзу юзасидан  тарғибот ташвиқот ишларини ташкил этиш лозимлигига ҳам эътибор қаратишди. Тадбирда монитор  орқали дастурий таъминотдаги ва қурилмалардаги заифликларни, хатоликларни бартараф этиш, зарарли дастурларни чеклаш, иловалардан фойдаланмасликни тарғиб этувчи видео ролик намойиш этилди.

Шунингдек иштирокчиларга  кибержиноятни олдини олишга қаратилган тарғибот брошюралари тарқатилди.

Text to speech