4 Июл 2024 йил 648

“Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги”

Қашқадарё вилояти ИИБда “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” доирасида  кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда вилоят ИИБ бошлиғи, Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази, бошқарма таркибий бўлимлари ва соҳавий хизматлари ҳамда шаҳар-туман ИИБ ходимлари видеоконференция орқали иштирок этишди.

Тадбирда бошқарма бошлиғи, полковник Абдувохид Исмоилов сўзга чиқиб, бугунги кунда, барча ҳудудларда содир этилаётган жиноятлар орасида интернет ва компьютер технологиялари билан боғлиқ ҳолатлар нисбати кескин ошиб бораётганини, фуқароларнинг кибержиноятлар қурбонига айланишининг олдини олиш ҳамда кибержиноятларга қарши курашишда аҳоли орасида  “кибергигиена”ни шакллантириш” лозимлигини билдирди.  

Қашқадарё вилоятида кибержиноятларни олдини олиш ҳамда аҳолини кибер оламдаги таҳдидлар, жиноятлардан ҳимоялаш ва имунитетини ошириш мақсадида 2024 йилнинг 1-31июль кунлари Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти Киберхавфсизлик маркази вилоятдаги манфаатдор идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда тарғибот-ташвиқот тадбирларига старт берилгани қайд этилди. 

Йиғилишда инновацион тарғибот усулларидан кенг фойдаланган ҳолда вилоятдаги барча ишчи-хизматчилар, ёшлар билан ҳамкорликда кибержиноятлар ва таҳдидлардан огоҳ бўлиш, бу борада аҳолининг барча қатламларини қамровга олиш, ёшлар ўртасида бир неча турдаги танловлар уюштириш режалаштирилгани ҳақида вилоят ИИБ ТҚХ ЖҚБ Киберхавфсизлик бўлими бошлиғи капитан Акром Убайдуллаев ўз фикрларини билдирди.

Тарғибот тадбирлари ҳақида батафсил,

ü www.kiberoylik.uz веб сайт,

ü https://t.me/cyber_102Телеграм” канали,

ü https://youtube.com/@cyber_102  “Yotube” тармоғида,


ü https://www.instagram.com/cyber102_iiv_tqd “Инстаграм” тармоғи орқали маълумот олишингиз мумкин.

Text to speech