2 Июл 2024 йил 467

“Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” доирасида туманнинг Батош маҳалласида ҳам тарғибот тадбири ўтказилди

Қашқадарё вилоятида “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” доирасида комплекс тарғибот-ташвиқот тадбирларига старт берилди. Мазкур ойлик доирасидаги тадбир бугун Қарши тумани Батош маҳалласида жойлашган 71-сонли мактаб йиғилишлар залида ҳам бўлиб ўтди.

Мутахассислар фуқароларнинг кибержиноятлар қурбонига айланишининг олдини олиш ҳамда уларда кибержиноятларга қарши курашишда "кибергигиэна" шакллантириш бўйича йиғилганларга батафсил маълумотлар бериб ўтдилар.

Тарғибот тадбирлари туманимизда давом этади.

Text to speech