Кибер жиноятлардан огоҳ бўлинг
Ахборот хуружлари орасида “кибержиноят” тушунчаси мавжуд. Жаҳонда содир этилаётган жиноятлар ичида кибержиноятчилик тўртинчи поғонада туради. У инсонлар томонидан бойлик орттириш ёки бошқа ғаразли мақсадларда ахборот технологияларидан ноқонуний фойдаланган ҳолда содир этилган хавфли жиноят саналади. Унинг юзага келишига глобал интернет тармоғининг пайдо бўлиши сабаб бўлган. Содда қилиб айтганда, бу турдаги жиноятни компьютер қаршисида ўтириб, минглаб километр узоқликдаги минтақада жойлашган бирор ташкилотнинг маблағини ўмариш орқали содир этиш мумкин.
Тарих ва Педагогика
факультетларида ташкил этилган тарғибот тадбирларида мавзу доирасида атрофлича
фикр юритилди. Тадбирларда Қашқадарё вилояти ИИБ Тезкор қидирув хизмати
Киберхавфсизлик бўлими ходимлари С.Муҳаммадиев, А.Убайдуллаев, университет
профилактика инспектори, капитан М.Жаббаров, Ёшар билан ишлаш бўлими тюторлари,
факультетларнинг декан ўринбосарлари, талаба-ёшлар қатнашди.
Маърузаларда қайд этилишича, кибержиноятнинг асосий турларига вируслар ёрдамида зарар етказувчи дастурларни тарқатиш, паролларни бузиб кириш, кредит карта ва бошқа банк реквизитларидаги рақамларни ўғирлаш, шунингдек, интернет орқали қонунга зид ахборотларни тарқатиш кабилар киради. Тадбирлар доирасида талабаларни қизиқтирган саволларга соҳа мутахассислари томонидан батафсил жавоб берилди.