3 Январ 2023 йил 288

Келгуси режалар белгилаб олинди

Қарши шаҳрида жойлашган “Grand star” меҳмонхонасида “Ўзбекистонда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг салоҳиятини ошириш орқали одам савдоси учун жиноий жавобгарликка тортишни мустаҳкамлаш” номли лойиҳа доирасида “Одам савдосидан жабрланганларини жиноий процесснинг босқичларида психологик қўллаб-қувватлашнинг ўзига хос хусусиятлари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Республика «Istiqbolli avlod» ижтимоий ахборот марказининг Қашқадарё вилояти бўлими ва вилоят ИИБ Тезкор қидирув хизмати Одам савдосига қарши курашиш бўлинмаси ҳамда Қарши шаҳар ИИО ФМБ, шаҳар-туман ИИБлари ЖҚБда одам савдосига қарши курашиш йўналишида хизмат олиб бораётган тезкор ходимлари иштирок этишди. 

Тадбирда Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги ПФ-5775-сонли “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони асосида Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича ҳудудий комиссияси ишчи гуруҳининг фаолиятини тизимли йўлга қўйиш, ижтимоий ҳамкорликни янада кўчайтириш, фуқароларнинг мурожаатларини ўз вақтида, холисона кўриб чиқиш мақсадида Республика «Istiqbolli avlod» ижтимоий-ахборот марказининг Қашқадарё вилояти бўлими билан 2022 йил давомида амалга оширилган ишлар атрофлича муҳокама қилинди.

Бошланган йилда одам савдосига қарши курашиш ва олдини олиш борасида амалга оширишнинг муҳим ва устувор йўналишлари бўйича ҳамкор ташкилотлар вакилларининг таклифлари эшитилди.

Шунингдек, одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашишга оид қонун ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 17 август кунидаги ЎРҚ-633-сонли “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни асосида тайёрланган материаллар тезкор ходимларга келгусида фаолиятда фойдаланишлари учун тақдим этилди.

Text to speech