29 Январ 2024 йил 442

Келажагимиз бўлган Ёшларни Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш энг олий мақсадимиз

Шаҳрисабз тумани ИИБ бошлиғи Алишер Жўраэв ҳамда Шаҳрисабз тумани Адлия бўлими бошлиғи Фарҳод Ғаниэв билан ҳамкорликда Вазирлар Маҳкамасининг “Уюшмаган ёшлар орасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш ишларини ягона ёндашув асосида ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 468-сонли қарори ижросини таъминлаш, шунингдек ёшларни бўш вақтини мазмунли ўтказиш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида Шаҳрисабз тумани ИИБ биносида ёшлар ўртасида спорт машғулотлари ташкил этилди.

Тадбирда туман ИИБ бошлиғи ва унинг ўринбосарларига бириктирилган 3-сектор ҳудудидаги уюшмаган ёшлар иштирок этишди. Тадбирда фаоли иштирок этган тадбир қатнашчиларига ва ташкилотчиларга эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.

Text to speech