“Келажак Ёшлари” фестивали
Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати тарғибот ойлиги ижросини таъминлаш мақсадида 2021 йил 4 июнь куни “Ёшлар ойлиги” доирасида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар режасига асосан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қашқадарё академик лицейида Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ва Ёшлар ишлари агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси ҳамкорлигида “Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик” шиори остида ёшлар фестивали гала концерти ташкил этилди. Концерт жараёнида академик лицей ўқувчилари ҳам ўз дастурлари билан иштирок этишди.
Фестивалга Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқарамаси ходимлари, Қарши шаҳридаги Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари 7256-сонли ҳарбий қисм хизматчилари, 521-Сафарбарлик чақирув резерви батальони муддатли ҳарбий хизматчилари ва Қарши Мухандислик иқтисодиёт институтига қарашли Нуристон академик лицейи ўқувчилари ташриф буюришди.
Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отрядининг тажрибали ходимлари томонидан зирҳли ва сув билан зарба берувчи махсус техникалари ҳамда қурол аслахаларни тадбир иштирокчиларига намойиш этишди.
Ташриф давомида Нуристон академик лицей ўқувчиларига ИИВ Қашқадарё академик лицейида ўқувчиларини ватанпарварлик руҳини кучайтиришга қаратилган “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш–олий бурчимиз!” шиори остида академик лицейда ташкил этилган “Ватанпарварлик бурчаги” “Ички ишлар органларининг тарихи” музейи, кутубхона ва таъмирланган ўқув хоналари ҳақида ўқувчиларга маълумотлар берилди.
Ёшлар ишлари агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси вакиллари тадбирда фаол иштирок этган ёшларга китоблар совға қилишди.