3 Декабр 2022 йил 314

Кексалар ва ногирон фуқаролар ҳолидан хабар олинди

3 ноябр – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Қашқадарё вилояти ИИБ раҳбарияти ички ишлар органларида узоқ йиллар самарали хизмат қилган фахрийлар ва ногирон пенсионерлар хонадонига бориб, улар ҳолидан хабар олишди.

Тадбир доирасида фахрийларга бошқарма бирлашган касаба уюшма қўмитаси ҳамкорлигида моддий ва маънавий кўмак берилиб, кундалик озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди.

Бу борадаги ишлар воҳанинг шаҳар-туман ИИБлари томонидан ҳам давом эттирилмоқда.

Text to speech