8 Октябр 2021 йил 562

“Кексалар ҳафталиги” дастури доирасида фахрийларга эҳтиром кўрсатилди


Мамлакатимизда кекса авлод ваклларига ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қуватлаш мақсадида бир қатор ибратга молик ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ички ишлар органларида ҳам бу борада қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Ана шу ишларнинг узвий давоми сифатида “Кексалар ҳафталиги” дастури доирасида Қашқадарё вилояти ИИБ раҳбарияти ички ишлар органларида узоқ йиллар самарали хизмат қилиб, бугунги кунда нафақага чиққандан сўнг ногирон бўлиб қолган, боқувчисини йўқотган бир гуруҳ фахрийлар хонадонига ташриф буюришди.
Тадбирда фахрийларга яна бир бор эъзоз ва эҳтиром кўрсатилиб, ҳолидан хабар олинди ва озиқ-овқатҳамда кундалик эҳтиёж маҳсулотлари топширилди.

Text to speech