Кексалар ўгити
Қарши
шаҳридаги “Ёшлар маркази”да “Кексалар ўгити” маънавий-маърифий тадбири
ўтказилди. Унда Қашқадарё вилояти ИИБ масъул ходими, бошқарма фахрийлар
кенгаши, вилоят ИИБ бошлиғи маслаҳатчиси ҳамда соҳада хизмат қилаётган ёш
ходимлар иштирок этди.
Кўлами кенг
тадбирда вилоят ИИБ Фахрийлар кенгаши раиси, истеъфодаги полковник Содиқ
Исломов, бошқарма бошлиғи маслаҳатчиси, подполковник Зокир Обилов сўзга чиқиб,
ёш ходимларга ички ишлар органлари ходимларининг хизмат, жанговар ва касбий
маҳоратини юксалтириш, ватанпарварлик руҳини кучайтириш, порахўрликка йўл
қўймаслик, фуқаролар билан ноқонуний
алоқага киришмаслик, хизмат вазифаларини сидқидилдан бажариш бўйича тегишли
тавсия ва таклифларини билдиришди.
Тадбир
якунида ёшларнинг саволларига фахрийлар томонидан атрофлича жавоблар берилди.