5 Октябр 2024 йил 532

“Кексалар ҳафталиги” давом этмоқда

“Кексалар ҳафталиги” доирасида Қашқадарё вилояти ички ишлар органлари раҳбарияти ва ёш ходимлар ҳамда фахрийлар кенгаши аъзолари Қарши давлат университетида маънавий-маърифий тадбир уюштиришди.

Университет талабалари ва ўқитувчилари иштирок этган тадбирда фахрийларнинг бой ҳаётий ва касбий тажрибасини ўргатиш орқали ёшларни ватанпарварлик ва фидойилик руҳида тарбиялаш, ёшларнинг фахрийлар билан "Устоз-шогирд анъаналари"га кўра,  хизмат тажрибалари, ҳаёт йўли борасида сўз юритилди. Жараёнда ёши улуғ фахрийларга эътибор ҳамда ғамхўрликни кучайтириш, уларни соғломлаштириш ишларини самарали ташкил этиш ва бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, ижтимоий ҳаётдаги фаолликларини ошириш ҳамда ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга ҳам эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech