4 Октябр 2024 йил 610

“КЕКСАЛАР ҲАФТАЛИГИ” ДАВОМ ЭТМОҚДА


Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш концепциясига кўра, ёши улуғ фахрийларга эътибор ҳамда ғамхўрликни кучайтириш, уларни соғломлаштириш ишларини самарали ташкил этиш ва бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, ижтимоий ҳаётдаги фаолликларини ошириш ҳамда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида вилоят ички ишлар органлари раҳбарияти томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. 

Фахрийларнинг бой ҳаётий ва касбий тажрибасини ўргатиш орқали ёш ходимларни ватанпарварлик ва фидойилик руҳида тарбиялаш мақсадида вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбарияти, фахрийлар кенгаши ҳамда ёш ходимлар Яккабоғ туманида истиқомат қилувчи бир гуруҳ фахрийлар хонадонига ташриф буюриб, озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди.

Ташриф доирасида ёшлар фахрийлар билан "Устоз-шогирд анъаналари"га кўра,  хизмат тажрибалари, ҳаёт йўли борасида дилдан суҳбатлашдилар.

Text to speech