2 Июн 2020 йил 1004

Кечиримлилик халқимизга хос хислат

Яқинда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 май кунидаги “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонига асосан содир этган жинояти учун жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган Қашқадарё вилоятида доимий рўйхатда турувчи 7 нафар шахсларнинг муддатидан олдин озод этилиши ва 4 нафар шахсларнинг эса жазо муддатлари қисқартирилиши муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Унда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари ҳамда афв этилган шахслар ва ОАВ воситалари вакиллари  иштирок этишди.

Очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтган учрашувда афв фармонга асосан озодликка чиқарилган шахсларнинг 6 нафари билиб-билмай, адашиб диний экстремистик ташкилотлар фаолиятига кириб қолгани, 1 нафари эса бошқа жиноят содир этгани учун озодликдан маҳрум этилса-да ҳукуматимиз томонидан инсонпарварлик тамойилларига асосан улар кечирилгани таъкидланди.

Жазодан озод этилган шахслар эркин ҳаёт, ижтимоий муҳитга мослашиши учун аввало уларнинг соғлиги тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилгач, уларга керакли тиббий ёрдамлар кўрсатилиб, янги фуқаролик паспортлари расмийлаштирилиб берилди. Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Муқаддам судланганларни ижтимоий ҳимоялаш кўникма маркази” томонидан эса дастлабки зарурий эҳтиёжларини қондириш мақсадида уларнинг ҳар бирига бир марталик моддий ёрдам пуллари ажратилди.

Text to speech