“Касбий тайёргарлик ойлиги”
Ички ишлар органлари ходимларининг касбий, жисмоний ва жанговар тайёргарлигини ошириш, бу борадаги тажриба ва малакасини ошириш мақсадида вилоят ИИБ соҳавий хизматлари ва шаҳар-туман ИИБларида ИИВнинг 2021 йил 9 ноябрь кунидаги фармойишига асосан “Касбий тайёргарлик ойлиги” доирасида жанговар (ПМ, АКМ, СВД ва бошқа портловчи қурилмаларни аниқловчи ускуналар) қуролларини ишлатиш, фойдаланиш тартиби ва бу борадаги кўникмаларини бойитиш мақсадида ўқув машғулотлари бўлиб ўтмоқда. Жумладан, бошқарма Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди мутахассислари Косон тумани ИИБ шахсий таркиби иштирокида жанговар қуроллар кўргазмасини ташкил этишди.
Тадбирда соҳа мутахассислари жанговар қуролларнинг техник хусусиятлари ва ишлатиш усулларини шахсий таркибга намойиш этди. Машғулотларда туман ички ишлар органлари ходимларининг фавқулодда ҳолатлар, оммавий тартибсизликларни бартараф этиш, жиноятлар, ҳуқуқбузарликларга қарши курашишда ўқ отар қуроллари ва бошқа портловчи ускуналардан фойдаланиш ва зарарсизлантириш усуллари ва тактик жанговар хусусиятлари иштирокчиларга тушунтирилди.
Амалий машғулотлар асосида ташкил этилган ўқув йиғинида ички ишлар бўлими ходимларининг тажриба ва малакаси ҳамда жанговар қуролларни ишлатиш борасидаги маҳоратлари оширилди.