“КАСБИМ – ФАХРИМ”
ИИВ Қашқадарё академик лицейида ёшларни ватанпарварлик, танлаган касбига садоқат, мардлик сингари туйғуларни кучайтириш улар онгига “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш-олий бурчимиз” концепцуал ғоясини сингдириш мақсадида “Касбим – фахрим” шиори асосида учрашув бўлиб ўтди.
Ушбу учрашувда вилоят ИИБ фахрийлар кенгаши раиси, истеъфодаги полковник С.Исломов, аъзолари, истеъфодаги полковниклар А.Ибодов, Н.Рўзимуродов ва Қашқадарё вилоят ИИБ бошлиғининг маслаҳатчис, истеъфодаги подполковник З.Обилов, лицей раҳбарияти, ўқитувчилар ва ўқувчилар иштирок этишди.
Тадбирда сўз олганлар ички ишлар органларида узоқ йиллар хизмат қилган олганлар ўзларининг ҳаётий тажрибаларини, хизматнинг машаққатли ва шарафли томонларини, қийинчиликларини ва имкониятларини сўзлаб беришди.
Тадбир сўнгида лицей ўқувчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.
Учрашув ўқувчиларда катта таассурот қолдирди.