27 Май 2022 йил
533
Касбиликларнинг муаммолари тингланди
Касби туманидаги 41-ўрта мактабда Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Хуршид Атаназаров 3-секторда яшовчи ёшлар ва фуқаролар билан сайёр қабул ўтказди. Унда 52 нафар ёшлар ва фуқароларнинг иш ўрни ва бандлигини таъминлаш, кундалик турмушда учраётган маиший ва бошқа муаммолари тингланди.
Сайёр қабулда 28 та мурожаатнинг 3 таси ижобий ҳал этилди. Унда 2 нафар талабанинг контракт тўлови, ўзини ўзи банд қилиши учун инкубатор ва тикув машинаси ёшларга топширилди.
Бир нафар фуқарога ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлса, маблағ ва вақт талаб этадиган 24 мурожаат эса назоратга олиниб, масъулларга ижро учун юборилди.