Касбий тайёргарлик ўқув курслари ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг
2021-йил 27-августдаги 310-сон “Ички ишлар органларида узлуксиз ўқув-карера жараёни
тизимини ташкил этиш тўғрисида”ги буйруғи ҳамда вазирликнинг 2023-йил 8-декабр кунидаги
2/2-1855-сонли кўрсатмасига мувофиқ, Қашқадарё вилояти ички ишлар органларининг
офицерлик ва сафдорлик лавозимларига танлов асосида хизматга қабул қилинган ходимлар
билан бошланғич касбий тайёргарлик ўқув курслари ташкил этилган.
Масъул ходимлар томонидан олиб борилаётган бошланғич
касбий тайёргарлик ўқув курси машғулотлари, тегишли мавзулар бўйича тайёрланган
ўқув материаллар ва кўргазмали қуроллар ёрдамида замонавий интерфаол методлардан
фойдаланган ҳолда ўтказилиши ташкиллаштирилди.
Хусусан, ўқув курсларига иштирок этаётган ходимларга
“Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси”,
“Ўқ отиш тайёргарлиги бўйича қурол қўллаш шартлари ва ҳуқуқий асослари”, “Махсус
воситалар ва алоқа тайёргарлиги”, ““Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонунининг
мақсади, асосий вазифалари ва принциплари” мавзулари доирасида ўқув машғулотлари
олиб борилди. Ўқув машғулоти давомида ходимларни
қизиқтирган саволларига батафсил тушунчалар бериб борилди.