8 Декабр 2021 йил 450

“Касбий тайёргарлик ойлиги” ўтказилмоқда. Бу борада Қашқадарё вилояти ички ишлар органларида ҳам бир қатор тадбирлар, маҳорат дарслари ва спорт мусобақалари бўлиб ўтмоқда

Аввал хабар берганимиздек, Ички ишлар вазирининг тегишли фармойишига кўра 2021 йилнинг 15 ноябр кунидан 15 декабр кунига қадар соҳа ходимлари ўртасида “Касбий тайёргарлик ойлиги” ўтказилмоқда. Бу борада Қашқадарё вилояти ички ишлар органларида ҳам бир қатор тадбирлар, маҳорат дарслари ва спорт мусобақалари бўлиб ўтмоқда. Жумладан, вилоятнинг шаҳар-туманларида ойлик доирасида ходимларнинг жисмоний ва жанговар тайёргарлигини ошириш, касбий маҳоратини юксалтириш мақсадида спортнинг сузиш, шахмат-шашка, футбол, валейбол, кўпкураш, ўқ отиш, стол тенниси, енгил атлетика, соғлом ҳаёт сари 5000 қадам марафонлари уюштирилди. 

Хусусан, маҳорат дарсларида Ички ишлар вазирлиги Махсус отрядларни мувофиқлаштириш бошқармаси Қашқадарё вилояти бўйича махсус отряди ва бошқарма Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди мутахассислари томонидан вилоят ички ишлар органлари соҳавий хизматлари ва шаҳа-туман ички ишлар бўлимлари шахсий таркиби иштирокида жанговар қуролларнинг тактик-техник таснифи ва тузилиши, қўллаш тартиби, шунингдек, тўлиқсиз қисмларга ажратиш ва йиғиш бўйича амалий машғулотлар ўтказишди. 

 Машғулотларда ички ишлар органлари ходимларининг фавқулодда ҳолатлар, жиноятлар, ҳуқуқбузарликларга қарши курашишда ўқ отар қуроллари ва бошқа портловчи ускуналардан фойдаланиш ва зарарсизлантириш усуллари ва тактик жанговар хусусиятлари иштирокчиларга тушунтирилди. 

Фавқулодда оммавий тартибсизликлар юзага келганда ходимларнинг тезкорлиги, тайёргарлиги ва жанговар ҳолатларга шайлиги юзасидан йиғин сигнали берилиб, сафар халталари текширилди. 

“Қўнғиртоғ” ҳарбий ўқув дала полигонида ўқ отиш бўйича амалий машғулотлар ўтилди. Амалий машғулотларда масъул ходимлар томонидан ўқ отар қуролларнинг тактик-техник хусусиятлари, қўллаш асослари ва олиб юриш тартиби тўғрисида тушунчалар берилиб, ходимларнинг амалий кўникмалари бойитилди.  

Шу билан бирга ички ишлар органлари ходимларига мутахассислар томонидан касбий, жисмони, жанговар йўналишлар бўйича маҳорат дарслари ва мусобқалар барча шаҳар-туман ички ишлар бўлимларида уюшқоқлик асосида ташкил қилинмоқда.

Бундан ташқари, ички ишлар органлари ходимларининг ва маънавий-маърифий соҳадаги билим ва малакаларини ошириш, дунёқарашини ккенгайтириш мақсадида “Заковат” интеллектуал ўйинлари ҳам ташкил этилмоқда. 

Бу борадаги ишлар давом этмоқда.

Text to speech