24 Июл 2024 йил 556

“Касбий фаолиятнинг психологик хусусиятлари” мавзусида ўқув амалий машғулоти ҳамда давра суҳбати ўтказилди

Ички ишлар органлари ходимларининг руҳий саломатлигини мустаҳкамлаш, стресс, депрессия ва суицид ҳолатларини олдини олиш борасида бошқарма маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати мутахассиспсихологлари  томонидан психопрофилактик ва психокоррекцион семинар-тренинг машғулотлари доимий равишда ўтказиб келинмоқда.

Қарши шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими  ходимлари билан маънавий-руҳий муҳитни янада яхшилаш, соғлом фикрларни шакллантириш, шахслараро муносабатларда турли хил низоларнинг олдини олиш, ижтимоий мослашув даражасини ошириш мақсадидаКасбий фаолиятнинг психологик хусусиятларимавзусида ўқув амалий машғулоти ҳамда давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда нотиқлик, ўз фикрини ўзгаларга тушунтира билиш ва мунозара юритиш маданиятини шакллантириш ҳамда ходимларининг шахс психологияси соҳасидаги билими ва касбий-психопрофилактик маҳоратини ошириб бориш мақсадида тушунчалар берилиб, амалий машғулотлар ўтилди.

Text to speech