Касби туманида вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятлар таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда туман прокурори, ички ишлар бўлими бошлиғи, Миллий гвардия ходимлари, Мактаб ва мактабгача таълим бўлими ҳамда мактаб директорлари иштирок этишди.
Тадбирда сўз олганлар
туманда вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятлар, уларни юзага
келтирган шарт-шароитлар ва сабабларни атрофлича таҳлил этишди.
Психологларнинг
таъкидлашича, ўсмирлар жиноятчилиги кўпинча оиладаги муҳитга боғлиқ бўлиши,
вояга етмаганлар томонидан содир жиноятларининг аксарияти уларнинг ота-она ва
мактаб ҳамда мутасадди идораларнинг назоратсизлиги туфайли содир этилмоқда.
Вояга етмаганлар
орасида ҳуқуқбузарликни бартараф этиш бўйича дастурий принципларга кўра, ўсмир
болалар тарбияси ва ҳимояси билан нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари,
балки оила, ижтимоий институтлар, мактаб, маҳалла ва ёшлар ташкилотлари ҳам
шуғулланиши керак.
Бунда, аввало, таълим
ва тарбияни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, уларнинг
ҳаётда баркамол шахс сифатида камол топиши учун зарур шарт-шароит ва
имкониятлардан кенг фойдаланиб, ёшларимизнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириб
боришимиз зарурлиги таъкидлаб ўтилди. Зотан, ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш,
маънавий етук, жисмонан соғлом, ватанпарвар ва фидойи этиб тарбиялаш, ҳуқуқ
ҳамда манфаатларини ҳимоя қилишга эътибор қанча кучайтирилса, унинг самараси
ҳам шунча юқори бўлади.