Касби туманида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича ташкил этилган сайёр қабул самарали ўтди
Хотин-қизларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш мақсадида, Қашқадарё вилоят прокуратураси ҳамда вилоят ИИБ ва Касби туман ИИБ ходимлари иштирокида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда Қашқадарё вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи Д.Қўчқорова, вилоят ИИБ бўлим бошлиғи Ҳ.Тўраева, туман сектор раҳбарлари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Г.Тугалова ҳамда 65 нафар хотин-қизлар иштирок этдилар.
Сайёр қабулда ҳар бир масала ихтисослик бўйича масъуллар билан бирга муҳокама қилинди. Айрим масалалар шу ернинг ўзида ҳал қилинган бўлса, қолганлари бўйича аризалар қабул қилиниб, тегишли тартибда кўриб чиқиш белгиланди. Қабул давомида хотин-қизларни қийнаб келаётган масалалар, жумладан, алимент, бандлик ва моддий ёрдам бўйича мурожаатлари тингланди. Ҳар бир мурожаат натижаси назоратга олинди. Бу эса туманнинг олис ва чекка ҳудудлари аҳолиси муаммоларига ечим топишда муҳим аҳамият касб этмоқда.