13 Май 2021 йил
698
Касби туманида содир бўлган мудҳиш йўл транспорт ҳодисаси юзасидан танқидий муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди
2021 йил 08 Май куни соат 22:10 ларда, Касби тумани “Ғалаба” МФЙ, Тошқўрғон қишлоғи худудидан ўтувчи 4Р-92 “Қарши-Таллиқўрғон-Касби-Женов” автомобил йўлининг 26-км.да, Касби тумани, Шакаржўй қишлоғида яшовчи, Т.Х “Ваз2101” русумли 70 R 104 BA давлат рақам белгили автомобилини “Касби-Қарши” йўналиши бўйича бошқараётиб, қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган, Касби тумани, Қоратепа қишлоғида яшаган, С.С бошқарувида бўлган “Нексия” русумли 70 С 270 АA д/р белгили автомобили ҳаракат йўналишига чиқиб кетиши оқибатида тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган. 7 кишининг ўлимига олиб келган ЙТҲнинг келиб чиқиш сабаблари юзасидан танқидий муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.