10 Январ 2023 йил 191

Касби туманида Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг 31 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Саломатлик учун 5000 қадам” оммавий югуриш марафони бўлиб ўтди.

Жорий йил 9 январь куни “Миллий армиямиз – Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам қалқонидир!” шиориостида

14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ташкил этилган оммавий югуриш марафонида Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси, Касби туман ички ишлар бўлими раҳбарияти ва ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимлар қатнашди.

Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ходимларнинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши ҳамда уларнинг касбий тайёргарлик даражасини янада мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган  оммавий марафонда соҳа ходимлари туман марказидаги Мустақиллик ва Оққамиш кўчалари  оралиғида югуришди.

Бу борадаги тадбирлар жойларда давом эттирилмоқда.

Text to speech