9 Феврал 2024 йил 709

Касби туман ҳокимлигида ўтган ва жорий йилнинг бир ойи давомида жиноятчиликни жиловлаш ҳамда ички ишлар органлари ходимлари ўртасида хизмат интизоми ва қонунчилик бузилишини олдини олишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Абдувоҳид Саломович Исмоилов, сектор раҳбарлари, ИИБ ходимлари, ташкилотлар ва маҳаллалар еттилиги иштирок этган йиғилишни туман ҳокими Тўхтамурод Мейлиев очди. 

Вилоят ИИБ бошлиғи полковник Абдувоҳид Саломович Исмоилов тадбирда сўзга чиқиб, туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, содир етилганларини фош етиш, ходимлар ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя етилишини атрофлича таҳлил етди. 

Муҳокама етилган масалалар юзасидан бошқарма бошлиғи масъулларга аниқ топшириқ ва йўриқномалар берди. 

Кўлами кенг йиғилишда подполковник Отабек Раҳимов Руйиддинович туман ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Text to speech